Артур Роналду ва Месси орасидаги асосий фарқни айтди
12 дек 2020 21:10
Новости
Артур Роналду ва Месси орасидаги асосий фарқни айтди
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Артур Мело “Барселона”даги собиқ жамоадоши Лионель Месси ва ҳозирги шериги Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
“Авваламбор, Роналду ва Месси – чемпионлар. Бу жиҳатдан улар бир хил. Улар бошидан охиригача ҳаракат қилади. Агар улардан бири учта гол урса, дарҳол тўртинчиси ҳақида ўйлашни бошлайди. Улар ҳеч қачон тўхтамайди. Бу эътиборни тортади ва шу билан бирга мотивация беради.
Месси билан солиштирганда, Роналду очиқроқ, кўпроқ гапиради. Жамоадоши унга мухтож бўлганда, у ҳеч қачон ўзини йўқотиб қўймайди ва катта илҳом бера олади. Криштиану ҳақиқий йиртқичдек машқ қилади. У танаффус нималигини билмайди ва доимо ҳар бир шеригини қўлдан келганча ҳаракат қилишга ундайди. У ҳеч нарсани эътиборсиз қолдирмайди”, дейди Артур.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии