Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"
11 окт 2024 20:39
Новости
Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"
"Барселона" футболчиси Рональд Араухо жароҳатидан фориғ бўлиш жараёни ҳақида гапирди.
Футболчи Америка кубогининг чорак финали доирасида Уругвай - Бразилия баҳсида жароҳат олганди.
"Тикланиш жуда яхши ўтмоқда ва буни мени қувонтиряпти. Бу муддат мен учун енгил ва осон ўтмаяпти, руҳан ва жисмонан ўзим учун кўп нарсаларни ўрганиб олдим. Буқа каби кучли бўлиб қайтишни истайман.
"Барселона" сардори бўлиш мен учун афзаллик ва фахр. Бу ҳолат табиий, чунки барча футболчилар ҳақида қайғуриш менга ёқади. Барча масъулият қандай бўлишини биламан, бироқ барчасига тайёрман.
"Барселона"да ақлбовар қилмас 5 йилни ўтказдим, чунки бу катта тажриба ва дарсларга бой бўлди. Орзу эди бу мен учун", - деди Араухо.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии