RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

АПЛда жавлон урган, ҳозир эса мураббийлик қилаётган юлдузлар Новости

АПЛда жавлон урган, ҳозир эса мураббийлик қилаётган юлдузлар

Ўз вақтида Англия Премьер-лигасида тўп тепиб, бугунги кунда мураббийлик соҳасига қадам ташлаганлар кўп.

"Daily Star" мана шундай футболчилар хусусида сўз юритди.

Дамьен Дафф ("Шелбурн", Ирландия)

Футболчилик фаолияти давомида "Челси", "Ньюкасл" ҳамда "Фулхэм" жамоаларида тўп тепган Дамьен Дафф 2015 йилда бутсаларини михга илади. У фаолиятини Ирландиянинг "Шемрок Роверс" жамоасида якунлайди. Шундан кейин у бирданига мураббийлик соҳасига қадам ташлаб, ушбу жамоанинг U-15 ёшлар таркибида ишлайди. Кейинчалик U-17'ни бошқаради. Орада Шотландиянинг "Селтик" клубида ҳам ишлайди. 2021 йилдан эса яна ватанида, аниқроғи, "Шелбурн"да фаолиятини давом эттирмоқда.

Оуэн Койл ("Жамшедпур", Ҳиндистон)

Шотландиялик собиқ ҳужумчи Оуен Койл фаолияти давомида "Болтон" сафида ўйнаган. Қолган вақтини эса ватанининг турли жамоаларида ўтказган. Оуэн бутсаларини михга илганидан сўнг дарҳол мураббийлик қилишни бошлаган. "Фалкирк", "Данди", "Бёрнли","Болтон" каби жамоаларда фаолият кўрсатган. Орада океан ортига бориб, "Хьюстон"ни бошқарган. 2019 йилдан буён эса у Ҳиндистонда ишламоқда. Дастлаб "Ченнайин", кейинчалик "Жамшедпур" устозига айланди. Ҳозирда у мазкур жамоани бошқаришда давом этмоқда.

Жои Бартон ("Бристоль Сити")

Жанжалкашлик ва турли масхарабозликлар билан ном қозонган Жои Бартон футболчи сифатида машҳурликка эришмаган. Тўғри, у "Манчестер Сити"да ўйнаган, "Ньюкасл"да ҳам ҳаракат қилган. Аммо у вақтда бу жамоалар бугунги кундагидек эмасди.

Футболдан кетганидан сўнг Бартон "Флитвуд Таун"ни бошқарди. Жои уч йил давомида тажриба тўплади. 2021 йилдан бошлаб эса "Бристоль Роверс"да мураббийлик қилмоқда.

Нури Шахин ("Антальяспор", Туркия)

Жароҳат сабаб баъзан яхши футболчилар фаолиятини якунлашга мажбур бўлишади. Жумладан, туркиялик Нури Шахин қисмати бунга мисол бўла олади. Айни вақтда у 33 ёшда. Бир йил аввал бутсаларини михга илди. Албатта, унинг фаолиятида яхши жамоалар кўп бўлган. "Боруссия Д", "Реал" ва "Ливерпуль" номларини тилга олиш мумкин. Эндиликда эса "Антальяспор"ни бошқармоқда. Шахинда катта тажриба бўлмаса-да, у жамоани бошқаришда давом этмоқда. Раҳбарият унга катта ишонч билдирди.

Тему Тайнио ("Хака", Финляндия)

Совуқ ўлкали собиқ ярим ҳимоячи АПЛда жавлон урган. "Тоттенхэм", "Сандерленд" ва "Бирмингем" шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик "Аякс" ва "Нью-Йорк Ред Буллз"да ҳаракатланган. Ҳозирги кунда Финляндиянинг "Хака" жамоасида ишлаяпти.

Дарвоқе, у 2015-2016 йилларда "Тоттенхэм"да скаут вазифасида ҳам меҳнат қилган.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика