АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда
23 фев 16:31
Новости
АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда
Ёзги трансфер ойнаси "Вулверхэмптон"нинг 18 ёшли вундеркинди Матеуш Мане билан боғлиқ ҳикоя сабаб янада қизиқ бўлиши кутилмоқда.
Премьер-лиганинг учта гранди – "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ёш вингерга жиддий қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча устунлик мерсисайдликлар томонида.
"Caught Offside" маълумотларига қараганда, "Ливерпуль" рақибларидан ўзиб кетган. "Қизиллар" аллақачон ўйинчининг вакиллари билан дастлабки музокаралар ўтказган ва бу музокаралар ижобий тус олган.
Бундан ташқари, "Ливерпуль" ҳаракатларини янада фаоллаштиришга тайёр ва ёзги трансфер ойнасида расмий таклиф бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бироқ бу трансфер ҳали якунланишдан анча узоқ. "Вулверхэмптон" тарбияланувчисини тахминан 50 млн фунт стерлингга баҳоламоқда. Агар клуб шу нархда туриб олса, "Ливерпуль" бу суммани тўлашга рози бўлмайди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии