RU

Последние новости

13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  3 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  14 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  15 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан" Новости

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугун тенг кучга эга икки жамоа ўртасида қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз футболчилари биринчи бўлимда юзага келган яққол вазиятлардан фойдалана олишмади. Биласизми, биринчи бўлимнинг ўзида 4-5 та голли вазиятларни йўққа чиқардик. Мураббий сифатида бугунги натижа учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

Ҳар доим айтганман, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз. Бугун ҳам кўрганингиздек, ўзимизда юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда бошқа ўйин бўларди.

Мўйдин Мамазулумов нега асосий таркибда тушмади? Энди эътибор берган бўлсангиз Мамазулумов аввалги ўйинларимизда заҳирадан майдонга тушиб ўйинимизни кучайтирган. Айнан у гол киритган учрашувларимизда заҳирадан ўйинга қўшилган. Тўғриси, Мўйдиннинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамизда ҳам иккинчи бўлимда Мўйдин Мамазулумовни заҳирадан тушириб, ўйинимизни кучайтириш эди" - дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика