RU

Последние новости

18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  14 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  5 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0

Анвар Бердиев: "Ғузорда ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббат сўнмаган" Новости

Анвар Бердиев: "Ғузорда ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббат сўнмаган"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Шўртан" – "Олимпик" (1:0) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Барчага салом. Ҳозир нимадир дейишим мушкул. Суперлигага чиқишимизни йил давомида кутдик. Озгина омад етишмаган пайтлар бўлди, керакли ўйинларда очко йўқотдик. Бизга охиригача ишонган раҳбариятга ва мухлисларга раҳмат. Ғузор халқи Суперлигага лойиқ халқ. Футболчиларимизни ҳам йўлланма билан муборакбод этаман. Худога шукрки, жамоамиз олдига қўйилган мақсадни бажардик. Юзимиз ёруғ бўлди. 

- "Шўртан" Суперлигага қандай жамоа сифатида қайтади: курашувчан ёки Суперлигада жон сақловчи?

- Ҳозир ўйиндан кейин йигитларга дам берамиз. Хабарингиз бор, "Шўртан" ўз вақтида ОФК Кубогида қатнашиб юрган. Ўйлайманки, жамоа оддий ўйинларда умуман очко йўқотмаслиги керак. Ғузор халқи ҳар бир учрашувдан кейин яхши кайфиятда уйга қайтиши лозим. Насиб қилса, уйда ҳар бир жамоадан очко тортиб оламиз, меҳмонда ҳам яхши натижалар учун ўйнаймиз. 

- "Шўртан" 7 йилдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Бу кам муддат эмас. Бу орада Ғузорда футболга қизиқиш пасайдими?

- Мен 7 йил ҳақида гапиролмайман. Чунки мен иккинчи йил ишлаяпман. Жамоамиз ўтган йили ҳам плей-оффда ўйнаганди. Мана иккинчи йил плей-офф орқали Суперлигага қайтдик. Ўйлайманки, Ғузорда ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббат сўнмаган. Кўряпмизки, академия, U-19 жамоалари яхши ҳаракат қилмоқда. Кейинги йил, Худо хоҳласа, U-21 жамоаси ҳам бўлади. Айтмоқчиманки, Ғузорда бундан кейин ҳам футбол ривожланиб боради. Чунки бу ерда ўз ишининг усталари ишламоқда.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика