Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)
03 авг 19:53
Новости


Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)
"Шўртан" – "Хоразм" 1:2 LIVE
03.08.2025, 20:00
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов
Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Азиз Жуманов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR: Акобир Шукуруллаев
AVAR: Тўрабек Суюнов
Комиссар: Абдулбосит Валихонов
Гол: Дониёржон Нарзуллаев 28, 1:0, Мурод Бобожонов (Рустам Абдуҳамидов) 33, 1:1, Рустам Абдуҳамидов 40, 1:2
"Шўртан": 1. Шоҳрухжон Эшбўтаев, 3. Шохжахон Султонмуродов (17. Фаррухбек Мухторов, 46) 6. Одилбек Абдумажидов, 8. Абубакрризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Жўрабек Маннонов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 24. Дониёржон Нарзуллаев, 33. Бекжон Раҳматов, 55. Азизбек Пирмуҳаммадов
Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов, 7. Бекзод Сувонов, 10. Тимур Мамасидиқов, 11. Жасур Ҳакимов, 22. Сардор Садуллаев, 45. Ғанишер Қодиров, 76. Ислом Кенжабоев, 88. Диёрбек Асомиддинов
"Хоразм": 39. Артём Потапов, 2. Диёр Ортиқбоев, 6. Аббос Отахонов, 7. Темурбек Исмаилов, 8. Ҳазратжон Турсунқулов, 10. Муродбек Бобожонов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 18. Искандар Шайкулов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 88. Аброр Хусинов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Жасур Азимов, 15. Владимир Бубаня, 20. Данила Ежов, 22. Асадбек Саидхонов, 77. Суннатилло Абдуллажонов, 79. Азизжон Аҳроров, 99. Шаҳрам Самиев.
Огоҳлантириш: Жўрабек Маннонов ("Шўртан")
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
54. ЗАРБА. Турдиалиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Шохжахон Султонмуродов ўрнига Фарруҳ Муҳторов тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
45+6. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
45. ЗАРБА. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Ҳумоюнмирзо Иминовнинг узоқдан тепган тўпи дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
40. ГОЛ. "Хоразм" "Шўртан" дарвозасига иккинчи голни урди. Рустам Абдуҳамидов катта тезликда мезбонлар жарима майдончасига кириб аниқ зарба йўллади, 1:2
33. ГОЛ. Мурод Бобожонов учинчи уринишда "Шўртан" дарвозасини ишғол қилди. Рустам Абдуҳамидовнинг юқорилатиб берган узатмасини "Хоразм" ҳужумчиси бошининг орқаси билан тўпни киритиб юборди.
28. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. "Шўртан" сардори Дониёржон Нарзуллаев "Хоразм" ҳимоясидаги палапартишликдан фойдаланиб гол урди. ВАР голни текширди ва инобатга олди.
28. "Шўртан" ўйинда темпни оширди.
25. ЗАРБА. Яна Бобожонов. Бу сафарги зарба жуда кучли ва ноаниқ чиқди.
22. ЗАРБА. "Хоразм" ҳужумчиси Муродбек Бобожоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини мезбонлар кипери Шохруҳ Эшбўтаев осонликча ушлаб олди.
19. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жўрабек Маннонов, "Шўртан"
18. Ўйиндаги илк хавфли вазият юзага келди. Дониёржон Нарзуллаевнинг дарвозага йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди
8. Ҳозирча дарвозалар олдида кескин вазият бўлгани йўқ. Ўйин паст темпда давом этмоқда.
- Ўйинга старт берилди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Учрашув бошланишига барча нарса шай.
Похожие новости

Комментарии