RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  185 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз" Новости

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси устидан қозонилган ғалабани жонкуяр мухлисларимизга ва бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз. Футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. "Бухоро" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

- Бугун жамоангиз ҳимоя чизиғи вакиллари "Бухоро" жамоаси тўпурари Рўзимбой Аҳмедовга гол уриш имконини беришмади. Бу бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Бизнинг олдимизда ўз мақсадимиз бор. Ҳар бир ўйинга ана шу мақсад асосида тайёргарлик кўрамиз. Масалан "Бухоро"га бошқа, "Арал Самали" ёки "Хоразм"га бошқача тайёргарлик кўрмаймиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш. Албатта, Рўзимбой Аҳмедов ҳозирда Про-лига тўпурарлари сафида бормоқда. Бу борада у жамоамиз ҳужумчиси Хумоюн Муртозаев билан рақобат олиб бормоқда. Шу боис ўйинга тайёргарлик вақтида бу жиҳатларни ҳам инобатга олганмиз.

- Ёзги танаффус вақтида жамоанинг қайси чизиқларига янги футболчиларни жалб этмоқчисиз?

- Ҳозир танаффусга қадар яна битта тур учрашувини ўтказамиз. Шундан сўнг селекция ишлари ҳақида ўйлаб кўришга фурсатимиз бўлади. Бу борада клубимиз раҳбарияти билан келишган холда қарор қабул қиламиз. Бизда ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги футболчиларни таркибга жалб этиш режаси бор.

- Жамоада яхши ўйин намойиш этаётган футболчиларга Суперлигадан таклиф тушса қўйиб юборишларинг мумкинми?

- Биз таркибни мавсум аввалида тузганмиз. Ҳозирда ҳар бир футболчимиз жамоамиз учун зарур. Бизда барча футболчиларимиз билан шартномалар мавжуд. Шундан келиб чиқсак, ҳозир биз яхши ўйин кўрсатаётган футболчиларни қўйиб юбора олмаймиз.

- "Бухоро" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- "Бухоро" жамоаси бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Жамоанинг ғалабали онлари ҳали олдинда. "Бухоро" таркибида кучли футболчилар жам бўлган кучли жамоа. Навбатдаги ўйинларга "Бухоро"га омад бўлишини тилаб қоламан.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика