RU

Последние новости

10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  3 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  2 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  1 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  1 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  2 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  4 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  4 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  6 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  13 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда Новости

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда

Эшитишимизга қараганда яқинда фаолияти тугатилган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Про лигадаги иштирокини давом эттиришга яқин турибди.

Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида жамоа мураббийи Анвар Бердиевга юзландик.

"Ҳа, клуб тикланмоқда. Кўп футболчилар кетишди. Қолганлар билан ўйнаймиз. "Истиқлол"ни тикланиши ҳақидаги хабар қувонтирди. Мавсумни жамоада қолган футболчилар билан давом эттирамиз. Бошқа иложимиз йўқ.

Бугун барчаси ҳал бўлди. Эндиликда уй ўйинларини "Истиқлол" стадионида ўтказамиз. Бугун жамоа билан йиғилишни бошладик. Лекин, кетиб қолганлар яхши бўлмади. Етти нафар асосий таркиб футболчиларимиз тарк этишди. Энди қолганлар ва ёш футболчиларимиз билан ўйнашимизга тўғри келади. Ҳомийлик? Ўзимизнинг клубнинг ҳомийлари молиялаштиришда давом этадиган бўлишди. Клубни тиклангани руҳий жиҳатдан мотивация бериши тайин. Лекин, бизга бўлажак ўйинларда осон бўлмайди. Етакчи футболчиларимизсиз қийин бўлади.

Мураббийлар штабида менга дарвозабонлар мураббийи Баҳодир ака Шамшиддинов ёрдам берадилар. Биласиз, Сергей Лебедов "Нефтчи" жамоасига қайтди. Шунинг учун жамоани мен ва Баҳодир ака ўйинларга тайёрлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб вилоят ҳокимимизга ва ҳомийларимизга миннтадорчилик билдириб қоламан",- дейди Анвар Бердиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика