RU

Последние новости

19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:35Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  20 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  78 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  13 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

Ангренга 23 йилдан сўнг катта футбол қайтди Новости

Ангренга 23 йилдан сўнг катта футбол қайтди

Хабарингиз бор, "Пахтакор-79" жамоаси жорий мавсумдан эътиборан Биринчи лигада Ангрен шарафини ҳимоя қиляпти ва уй учрашувларини шаҳардаги "Кимёгар" стадионида ўтказяпти.

Сир эмаски, ўз вақтида "Семурғ" жамоаси Суперлигада Ангрен номидан иштирок этган ва минглаб мухлисларнинг меҳрини қозонган. Орадан 23 йил ўтиб катта футболни қайтаришда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Абдумаликович Раимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжанович Хабилжанов катта кўмак кўрсатишганини айтиш жоиз. 

Кеча жамоанинг ўз майдонидаги очилиш учрашувига Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Абдумаликович Раимов ташриф буюриб, стадионга келган ишқибозларни футбол байрами билан қутлади ва ўйинни  аренадан кузатиб, футболчиларни қўллаб-қувватлади. "Нурафшон" ўйин старти аввалида эса меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди. Ҳужумкор ва шиддатли руҳда ўтган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 


"Пахтакор-79" - "Нурафшон" 1:2

22.04.2023. Ангрен, "Кимёгар" стадиони 4304 томошабин

Ҳакамлар: Хушнуд Суюнбоев, Абдулҳамид Абдураимов, Аҳрор Раҳматов, Диёрбек Темирбеков

Назоратчи: Тоир Низамов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Сардор Сулаймонов 15,24,(0:2) Абдулазиз Абдусаломов 60,(1:2)

Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев 44,  Улуғбек Акназаров 68 — Мирфайз Муҳиддинов 58, Сардор Сулаймонов 63, 

"Пахтакор -79": 1. Глеб Харин, 2. Хабибулла Матёқубов (4. Муроджон Адашбоев, 46) (21. Азамат Мақсумов,87), 5. Элёр Усмонов, 7. Элчин Рустамов (17. Ҳасанбой Қаҳҳоров, 46) 8. Улуғбек Акназаров, 10. Абдулазиз Абдусаломов, 11.Игорь Чикризов 15. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (16. Беҳруз Абдужалилов, 87), 18. Диан Талхатов, 20. Акбарали Холдоров, 27. Жасуржон Раҳимов 

Захира: 12. Шоҳжаҳон Садуллаев,  22. Асадбек Холиқулов, 3. Диас Галеев,  ,  23. Асадбек Лутфуллаев 

"Нурафшон":  16. Шаҳзод Шамсиддинов, 3. Тўлқинжон Умаров, 4. Саидостон Фозилов, 5. Фирдавс Искандаров, 7. Саиджон Ашуров (27. Беҳруз Зайнитдинов, 61) 8. Ислом Ҳолиқов, 9. Сардор Сулаймонов (15. Миршод Жумаев,83), 10. Мирфайз Муҳиддинов, 11. Жобирбек Наврўзов (14. Собитжон Жўраев, 72), 18. Асадбек Олимов (22. Суҳроб Неъматов, 72), 20. Ойбек Бобоев

Захира: 1. Муроджон Олтиев,  17. Маҳмудбек Хожиев, 23. Равшан Умаров


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика