RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ҳам чорак финалда ғалабага эришди + ярим финал жуфтликлари Новости

Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ҳам чорак финалда ғалабага эришди + ярим финал жуфтликлари

Англия Кубоги 1/4 финали доирасидаги "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Ньюкасл – Манчестер Сити 0:2

"Сент-Жеймс Парк"

Гол: Де Брюйне (37-пен), Стерлинг (68).

Ньюкасл – Дарлоу, Фернандес, Манкильо, Роуз (Лазаро, 75), Ласселс, Лонгстафф, Хэйден, Сен-Максимен (Йедлин, 74), Альмирон (Жоэлинтон, 65), Шер, Кэрролл (Гэйл, 65).

Манчестер Сити – Браво, Менди, Отаменди, Лапорт, Уокер (Жоау Канселу, 71), Гюндоган, де Брюйне (Родри Эрнандес, 71), Марез (Фоден, 64), Сильва (Бернарду Силва, 64), Стерлинг, Габриэл Жезус.

Огоҳлантириш: Кэролл (61).

Ньюкасл

Кубок ФА . Тур 1/4

28/06/2020, 23:30

2
:
0
Завершен

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 37', Рахим Стерлинг - 68'

Стадион: St James' Park, 0 зрителей

45'
90'
61'  Эндрю Кэрролл
65'  Эндрю Кэрролл (Дуайт Гэйл)
65'  Мигель Альмирон (Жоэлинтон)
74'  Аллан Сен-Максимен (Деандре Йедлин)
75'  Дэнни Роуз (Валентино Лазаро)
79'  Айзек Хейден (Мэттью Лонгстафф)
90'  Жоэлинтон
37'  Кевин Де Брёйне
64'  Давид Сильва (Бернарду Силва)
64'  Рияд Марез (Фил Фоден)
68'  Рахим Стерлинг
68'  Фил Фоден
71'  Кайл Уокер (Жуан Канселу)
71'  Кевин Де Брёйне (Родриго Эрнандес)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Кутилганидек, "Сити" ярим финалга ўтишда қийналмади. Демак, финал остонасида "шаҳарликлар" "Арсенал"га қарши баҳс олиб боришади.

90+1. Гюндоганнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Жоэлинтон жарима майдончаси яқинида Стерлингни йиқитди. Жарима зарбаси.

88. Бернардунинг зарбасини Йедлин қайтарди.

85. Ухх! "Сити" 3-голга жуда яқин келди. Аммо чап қанотдан узатилган тўпни бўш дарвозага йўллайдиган киши топилмади.

Ҳаммаси жойида ўйин давом этади.

82. "Ньюкасл" жарима майдончаси ичида Стерлинг ва Дарлоу ўртасида тўқнашув юзага келди.

80. "Шаҳарликлар" марказ орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўришди, аммо Жесус ва Стерлингнинг ҳаракатлари самарасиз якун топди.

79. Ўзгариш. Метти Лонгстафф ўрнига Хэйден майдонга чиқарилди.

76. ЗАРБААААААААА!!! Фоденнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

75. "Сити" мухлислари ухлаб қолганми? Комментлар бўм-бўш...(

72. Қизиқ ҳолат. Чорак финаллардаги барча учрашувларда меҳмонлар ғалаба қозонишга яқин турибди. "Сити" ҳам Лондон учун чипта тайёрласа бўлади.

68. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Стерлингдан чиройли гол! Шунчаки бошқа тариф йўқ бу голга.

66. УХХХХХХХХХХ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Гейл ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! Манкильонинг қанотдан узатган пасини у бўш дарвозага йўллай олмади.

64. Бирданига 4 ўзгариш рўй берди...

61. Бугун Кэролл тўртинчи марта Ляпортга қарши фол ишлатди ва бу бош ҳакамнинг ҳам жонига тегди. Натижада Кэролл сариқ олди.

60. ЭХХХ!!! Кэроллл, бекор тўпга тегдин-да... Агарда тўп унинг бошига тегмаганида Альмирон тўпни оффсайд ҳолатидан қабул қилмасди.

57. Иккинчи бўлимда "Ньюкасл" бироз фаол ўйнамоқда. 

54. "Сити"нинг ҳужуми оффсайд сабабли тўхтаб қолди.

52. УХХХХ!! Мендининг ўз қанотидан узатган тўпини Давид Сильва тўхтатганда борми... Жуда кучли зарба йўлларди.

49. "Сити"нинг устунлиги яққол кўзга ташланмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Энди учрашувга қайтамиз.

Ушбу учрашувлар 18 ва 19 июль кунлари бўлиб ўтади.

2-жуфтлик: "Арсенал" - "Манчестер Сити" ёки "Ньюкасл"

1-жуфтлик: "Манчестер Юнайтед" - "Челси"

23:29. Демак, қуръа ташлаш маросими бошланди! Гари Линекер экран олдида. Қуръа "Сент-Жеймс Парк" стадионида ўтказилмоқда. Алан Ширер ҳам шу ерда.

23:27. 2 дақиқа қолди. Биз ҳам сабрсизлик билан кутяпмиз.

23:24. Қуръа ташлаш маросимига 4 дақиқа қолди.

23:23. Демак, ярим финалга "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Манчестер Сити" жуфтлиги, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби жамоалар етиб келишган. Агарда "Сити" бугунги баҳсда ғалабага эришадиган бўлса, ярим финалларда дахшатли жанглар бўлиб ўтади.

23:20. Демак, қуръа бошланишига ҳали 8 дақиқа вақт бор. Сизга қуръа ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

Биринчи бўлим якунланди. Биз билан қолинг. Қуръа ташлаш маросимини ҳам онлайн ёзиб борамиз.

45+2. Ляпортнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Учрашувнинг танаффусида Англия Кубоги ярим финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ташкилот расмий сайтида қуръа 11 дақиқадан сўнг бошланиши ёзиб қўйилган.

42. "Ньюкасл" футболчилари ҳужумга ўтди ва Эдерсон пуштиранг либосда майдонда эканлигини кўрдик.

40. "Сити" барибир ўзгача олам эканлигини исботламоқда. Жамоа футболчилари тўпни рақибига умуман бермаяпти.

37. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Кевин пенальтидан унумли фойдаланди!

36. ПЕНАЛЬТИ! Жезус йиқитилди! Де Брюйне тўп олдида.

34. "Сити" футболчилари 1 ёки 2 пас билан рақиб жарима майдончаси ичига кириб келишмоқда. Ҳозир Стерлинг рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб келганди. Дарлоу тўпни қайтарди.

32. Де Брюйненинг ажойиб тўп узатишига на Стерлинг ва на Жезус боши билан зарба бера олмади.

28. Ўтган вақт давомида "Ньюкасл" футболчилари атиги 15 марта пас ўйнашган бўлса, "Сити" бу натижа 189ни ташкил қилмоқда.

25. ЗАРБАААААААА!!! Стерлингнинг бу сафарги кучли зарбасини ҳам Дарлоу қайтарди!

24. ДАХШАТЛИ ВАЗИЯТ!! Стерлинг рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва сакраб турган тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлди. Дарлоу тўпни қайтарди!

21. "Ньюкасл" стандартга эга бўлганди. Шон Лонгстаффнинг оширган тўпига ҳеч ким тегмади, тега олмади.

19. Махрезнинг бу галги зарбаси ҳам хавфли лекин ноаниқ.

17. ЗАРБАААААААА!!! Уокернинг қанотдан узатган тўпига Давид Сильва зарба берди. Тўп дарвозанинг шундоққина ёнидан ўтиб кетди.

12. Хавфли вазият! Голга тортадиган илк зарба! Давид Сильванинг пасидан кейин Махрез рақиб дарвозаси томон кучли зарба берди. Лекин тўп трибуна томон учиб кетди.

11. Менди энди ўзи зарба йўллади. Кучли ва ноаниқ.

9. Мендининг бу сафар рақиб жарима майдончаси ичига узатган тўпи майдондан ташқарига чиқиб кетди.

7. "Сити" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Лекин Стерлинг ва Де Брюйнедан ноаниқ ўйин.

5. "Ньюкасл" олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. Лекин Хэйден оффсайдда қолиб кетди.

3. Илк дақиқалардан Ляпорт кичик жароҳат олди. Бошинг тошдан бўлсин)

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ўйин олди кичик тадбирлар: қарсак чалиш ва тиз чўкиб ўтириш маросимлари ўтказилди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолди. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика