RU

Последние новости

20:05Ислом Исмоилов: "Финалларда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади"  0 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  9 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  8 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1

Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда Новости

Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда

Бир қатор клублар "Ноттингем Форест" марказий ҳимоячиси Мурильога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"TEAMtalk" маълумотларига қараганда, айни пайтда футболчи учун "Челси" асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда, чунки Лондон клуби сўнгги 12 ой давомида унинг ўйинини синчиклаб кузатиб, баҳолаб келган. Мурильонинг профили "кўклар" учун жуда мос: улар пас бериш кўникмалари яхши бўлган ишончли ҳимоячи қидирмоқда ва шу йўл билан мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи.

"Ливерпуль" ҳам истеъдодли бразилияликни сифатли кучайтириш деб ҳисобламоқда. Бу, айниқса, Жо Гомес ва Ибраима Конатенинг келажаги бўйича ноаниқлик, шунингдек, Виржил ван Дейкнинг ёши билан боғлиқ ҳолатлар фонида долзарб.

Икки асосий даъвогардан ташқари, "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам ўйинчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. "Қизил иблислар" Мурильога унинг чап оёқда ўйнай олиши сабаб қизиқмоқда — бу марказий ҳимоячи учун кам учрайдиган ва қимматли сифат.

Бундан ташқари, "Бавария" ҳам инглиз клубларига жиддий рақобатчи бўлиши мумкин, чунки хабарларга кўра, немис гранди ҳимоячи учун катта таклиф билан чиқмоқчи.

Қайд этиш жоиз, бразилиялик футболчи ушбу мавсум 27 ўйинда 2 та гол урди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
27 фев 15:20:57
Akbar Umarov
Xo'rozlar barcha erda bir xilda qichqiradilar baribir boy klublar hamisha kambag'al klublardan kuchli Futbolchilarni jalb qiladilar. Masalan O'zbekistonda bundayin klub faqatgina Paxtakor PFCdir.
   
27 фев 14:10:33
J afar Abdullayev
Markaziy ximoyani Chelsi bowidan yegiw kerek bimidi xozirgilari taxtalar
   
27 фев 14:02:42
Филипп Круз
Челсига шунча химоячи камми Челси футболчи сотиб олиш буйича чемпион булишмокчими
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика