RU

Последние новости

19:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  44 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  43 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ" Новости

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

Coca Cola Суперлига 24-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Фақат вазиятлардан фойдаланишда оқсоқландик. Ўйинни боришини, тўпни назорат қилдик. Кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз",- дейди Андрей Шипилов.

- Александр Лобановнинг бугун захирада қолдирилишига сабаб нима? "Бунёдкор" билан ўйинни яхши ўтказа олмагани учун бугун майдонга тушмадими? 

- Унинг ўйинидан қониқяпмиз. Бизда ротатция кетмоқда. Қўл остимиздаги бошқа футболчиларни ҳам текшириб олишни истадик. Александр Лобанов ҳозирда чемпионатимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Буни кўпчилик кўра олмайди, баҳоламайди. Акмал Турсунбоев яхши мактаб кўрган. Бугун унга имконият бердик. Ўзини кўрсата олди, ишончимизни оқлади. Яхши шаклланган жамоада бир нафар кипер бўлмаслиги керак. Камида учта дарвозабон бўлиши лозим. Ёшлар терма жамоамизга номзод Владимир Вагин жароҳат олган. Ҳозирда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Мавсум охири, барчага ўйин амалиёти берамиз. 

- Бугун таркибда кимнинг ўйини маъқул келди?

- Барча 11та футболчи яхши ҳаракат қилди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Гоҳида жамоа муносиб ўйин кўрсатади лекин натижа ўхшамайди. Айрим пайт эса акси кузатилади. Пенальти борасида танаффусда кўрсатишди. Пенальти йўқ эди. Яна кўриб чиқамиз. Аммо буни муҳокама қилмоқчи эмасман.



Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика