RU

Последние новости

12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  1 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  2 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  9 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  16 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   5 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  8 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  14 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик” Новости

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик”

Суперлига 19-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бунёдкор”(2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев фикрларини билдирди.




“Бундай ҳолатда бирор нарса дейиш ҳам қийин. Албатта, биринчи галда йигитларга уч очко қўлга киритганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ўйин оғир ва асабий руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам мағлубиятга учрагиси келмади. Курашларга бой ўйин кўрдик. Қайсидир маънода икки хил услубдаги жамоаларнинг тўқнашуви бўлди. “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик. Тезкор ва техник томондан яхши ўйин кўрсатади, тўп билан ерда яхши муомала қила олади. Омадимиз келди ва уч очко ишладик. Жуда керакли очкони қўлга киритдик”,- дейди Микляев.

- Жамоа бугун охирги дақиқага қадар бир хил услубда ўйнади. Ҳимояда олдиндаги учта бўйи баланд футболчилар билан узун паслар орқали ҳаракат қилди. Рақиб “Локомотив” бир хил ўйнаётгани қарамасдан чора топа олмади. Узун пасларнинг ҳар иккита ёки учтасидан бири ўтди. Бу машғулотларда узоқ вақт ишланган услубми?
- Яна қайтараман, “Бунёдкор” техник услубдаги жамоа. Яхши прессинг уюштиради ва биринчи қаватда чиройли ўйин намойиш қилади. Уларга қарши шундай ўйнадик, режамиз ўхшади. Умуман олиб қараганда тенг ўйин бўлди. Иккинчи бўлим бошида бизда бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Дарвозамиз олдида ҳам кескин вазиятлар бўлди. Йигитларда интилиш ва хоҳиш кучли эди. Ёшлар ҳам яхши ўйнади. Ҳа, хатолар бор. Ёшлар учун хурсандман.

- Иброҳим Ғанихонов бугун чап қанот ҳимоясида ўйнади...
- Ҳимояда муаммоларимиз бор. Шуҳрат Муҳаммадиев кичик жароҳат олганди. Ғуломҳайдар Ғуломов ўнг қанотда ўйнади. Дилшод Комилов жароҳат олган вазиятда тезкор қарор қабул қилишимиз керак эди. Жалолиддин Жумабоевга ўйиндан-ўйинга имконият бериб боряпмиз. Бизнинг тарбияланувчимиз ҳисобланади. Бундан фахрланамиз.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика