RU

Последние новости

15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  1 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  11 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси Новости

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Турон” жамоалари ўртасидаги баҳсда (2:1) ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли вазият бўйича “Турон” клубидан шикоят хати келиб тушди ва бу бўйича интизомий чора қўлланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида бош ҳакам Аскер Нажафалиев андижонликлар аъзоси Абдураҳмон Комилов фол амалга оширгани учун унга сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, 34-дақиқада “Турон” футболчиси Билолхон Тошмирзаев рақибга нисбатан қўполлик ишлатган ва рефери тўғридан-тўғри қизил карточка билан уни майдондан четлатган.

Ушбу вазиятлар эксперт ҳакамлар комиссиясида батафсил кўриб чиқилди ва иккала ҳолатда ҳам хато қарор чиқарилган, деган хулосага келинди. Биринчи вазиятда бош ҳакам узоқ вақт ВАР ёрдамидан фойдаланганига қарамай, қизил карточка эмас, сариқ карточка билан кифояланди. Иккинчи вазиятда эса кутилмаганда қизил карточка кўрсатилди ва табиийки, бу ҳам нотўғри қарор эканлиги айтилди. Натижада, Нажафалиевга ўйин учун белгиланган маошнинг 50 фоизи миқдорида жарима, Суперлиганинг 4 та баҳсидан четлатиш ҳамда қуйи лигага тушиш жазоси қўлланилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика