Анчелотти: "У "Олтин тўп"нинг бўлажак эгаси"
25 окт 22:41
Новости
Анчелотти: "У "Олтин тўп"нинг бўлажак эгаси"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг фикрига кўра, Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни олади.
- Винисиуснинг бош мураббийи бўлиш нимани англатади?
- Дунёнинг энг яхши футболчиси бош мураббийи эканлигимни англатади. У футболчи сифатида ўсди ва дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланди.
У "Олтин тўп"нинг бўлажак соҳиби. Шундай бўлса-да унда камтарлик, тартиб-интизом сақланиб турибди. Бундай ҳолатни биринчи марта кўришим, - деди Анчелотти.
Олдинроқ тарқатилган маълумотларга кўра, Винисиус 28 октябрь куни бўладиган "Олтин тўп" маросимида ушбу совринни қўлга киритиши айтилганди.
Комментарии