RU

Последние новости

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  1 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  14 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Анчелотти: "Агар бизда VAR тизими бўлса, нега ундан тўлиқ фойдаланишмайди?" Новости

Анчелотти: "Агар бизда VAR тизими бўлса, нега ундан тўлиқ фойдаланишмайди?"

"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти А Сериянинг 26-турида "Ювентус"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида гапираётиб, эътиборни дарвозабон Алекс Мерет четлатилишига қаратди.

Баҳснинг 25-дақиқасида "Наполи" ҳимоячиси тўпни посбонга узатаётиб, хатога йўл қўйди. Роналду тўпни эгаллаб, дарвозабонни алдаб ўтишга уринди ва Мерет томонидан йиқитилди.

"Бу баҳсли вазият эди. Агар бизда VAR тизими бўлса, нега уни тўлиқ ишлатишмайди? Вазият тоза қизилга арзимасди, чунки Криштиану тўпга ета олмаган бўлиши мумкин. У бурчак байроқчаси томон кетаётганди. Четлатиш ўйин тақдирига жиддий таъсир кўрсатди.

"Ювентус" бу мавсум яқинлашишимизга йўл қўймади. Аммо бу ўйин келажакда уларга қарши ишончли ҳаракат қилишга ёрдам беради.

Мавсумни яхши ўтказяпмиз, тактикани ўзгартириб, ёшроқ футболчиларни жалб қиляпмиз. Биз ўз сифатларимизга ишонишимиз керак" - дейди Италиялик мутахассис.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика