RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Анасхон Раҳматов кейинги босқичга йўлланма олиш, урган голи ва ота-онасидан миннатдорлиги борасида Новости

Анасхон Раҳматов кейинги босқичга йўлланма олиш, урган голи ва ота-онасидан миннатдорлиги борасида

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўлланма олди.

Мисрга қарши ўйин терма жамоамизнинг ғалаба тўпини Анасхон Раҳматов томонидан киритилди. Ўйиндан сўнг Раҳматов билан суҳбатлашдик.

- Биз учун муҳим ўйин эди. Жуда ҳам қийин ўйинни ўтказдик. Иккала жамоанинг ҳам кучли тенг келди. Кимдир кўпроқ вазият ярата олса ва гол ура олса, ўша ғалаба қозона оларди. Якунда эса биз ўша имкониятдан фойдаланиб, ғалабани қўлга киритдик. Футзалимиз тарихини яратишни истагандик. Мана шу истак билан охиригача курашиб, мақсадимизга эришдик.

Миср устидан қозонилган ғалаба борасида

- Ғалабага бўлган катта иштиёқ эвазига қўлга киритдик. Қолаверса, бутун Ўзбекистон қўллаб турди. Оила аъзоларимизнинг бизга мухлислик қилиб турганлигини ҳис қилган ҳолда майдонг тушган эдик. Қандай бўлмасин, ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишни истаётгандик.




Аввалги ўйинлардаги мағлубиятлар хусусида


- Тўғриси, Гватемалага ютқазиб қўйганимиз чакки бўлди. Ўйин аввалида ҳаёжон юзага келди. Бу эса натижамизга таъсир кўрсатди. Ўзимиз истаган даражада ўйин намойиш қила олмадик. Қолаверса, рақибимиз жуда омадли терма жамоа эканлигини кўрсатди. Яратилган кичик вазиятларидан унумли фойдаланди. Россияга ютқазиб қўйганимизга келсам, рақиб кучли эди. Шунга қарамай, олдиндан таслим бўлганимиз йўқ. Сўнгги дақиқаларга қадар курашиб, вазиятни ўзгартирмоқчи бўлдик. Барибир тажриба ўз сўзини айтди. Россия биздан устунлигини намойиш қилди.

Гол урган вазияти тўғрисида


- Ҳисоб тенг бўлиб турган вазиятда бизни яна бир гол уришимиз муҳим эди. Ғалаба голини уриш менга насиб қилган экан. Тўғриси, ғалаба тўпини киритганимдан жуда хурсандман. Асосийси, мухлисларимиз ва халқимиз олдида уятли вазиятга тушиб қолганимиз йўқ. Уларнинг қўллаб-қувватлашларини оқлай олдик. Бу эса менинг гол урганимдан ҳам кўра, муҳимроқ воқеа бўлди.

Шу ўринда биринчи бўлиб мени қўллаб турган ота-онамга раҳмат айтаман. Улар мени қийин вазиятда ҳам кайфиятимни кўтариб туришди. Футзални танлаб, шу даражага чиқишимда Хуришд ака Тожибоевнинг ҳиссаси катта бўлди. Шунингдек, Баҳодир ака Аҳмедова Нодир ака Элибоевларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Шу инсонларнинг қўллаб-қувватлаши бўлмаса, майдонда ҳеч нарса қила олмасдик.

Кейинги рақиб хусусида


- Кейинги рақибимиз ким бўлишини истардим? Менга қолса, Эрон билан ўйнасак яхши бўларди. Чунки биз бу терма жамоага қарши ўйинларда доимо ёмон натижага эришганмиз. Жаҳон чемпионатида ўзаро тўқнаш келиб, ўзимиз учун нохуш бўлиб келаётган серияга нуқта қўйишни истардим.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика