Америка Кубоги якунланмагунча "Барселона" Месси борасидаги маълумотни эълон қила олмайди
13 июн 2021 17:45
Новости
Америка Кубоги якунланмагунча "Барселона" Месси борасидаги маълумотни эълон қила олмайди
"Барселона" форвард Лео Месси билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Леонинг отаси ва агенти "Барселона"нинг молиявий ҳолатига ва уларнинг таклифига розилик берган. Қайд этилишича, клубдагилар Америка кубоги стартига қадар буни ҳал қилмоқчи бўлганди. Аммо бунга томонлар эриша олишгани йўқ. Энди Месси Америка кубоги якунланиб, клуб ихтиёрига қайтганидан кейингина шартномага имзо чекади.
Унинг клуби билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади. Ўтган мавсумда 34 ёшли форвард ЛаЛиганинг 35 ўйинида 30 гол ва 9 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии