Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди"
23 окт 19:23
Новости
Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди"
Машъал Анвар Муродов - 14', Нуржахон Музаффаров - 79', Шахбоз Жураев - 81' |
Про лига. Тур 24 23/10/2024, 16:00 1
:
3
Завершен
|
Олимпик-MobiUz Нурлан Ибраимов - 5' |
Ўйин ҳақида
- Ўйин бошида киришиб кетишга қийналдик. "Олимпик MobiUz" тезкор жамоа, майдонда бош кўтаргани вақт бермайди, прессингда ўйнайди ва қарши ҳужумларга зўр чиқиб кетишади. Уларнинг тўп билан муомаласи, футболчиларнинг бир-бирини тушуниши, агарда уларни сал бўш қўйсангиз Про-лиганинг исталган жамоасига муаммолар келтириши мумкин. Бугун рақиб бизни жазолаши мумкин эди. Бу жамоа тез ўйнашга, босим уюштиришга ҳаракат қилади ва шу боисдан ўйин якунига келганда чарчоқ ва бўш ҳудудлар пайдо бўлади. Олдинги ўйинда ҳам шундан фойдалангандик. Бугун ҳам ҳужумларнинг кўп қисмини қанотлардан уюштирдик. Бугунги ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди. Футболчилардан мавсум якунига қадар чиройли ўйин кўрсатишини ва тезроқ Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни сўраяпмиз.
- Йигитлар ўзларини рақибдан кучли деб ҳисоблагани учун гол ўтказиб юбордими?
- Ўзимиз ҳужум бошлашда хатога йўл қўйиб, гол ўтказдик. Голдан кейин ўзимизни йиғиштириб олдик дея олмайман. Чунки "Олимпик MobiUz" голдан кейин ҳам босим уюштиришга ҳаракат қилди. Биз ҳужумга ўтишга интилдик ва бир ҳужумни голга айлантирдик. Иккинчи бўлимда тезлик қўшдик. Рақиб тез ўйнашга ҳаракат қилиб, тўпни йўқотганида фол ишлатишни бошлади. Бугун бўш ҳудуддан, стандарт вазиятдан ва тезлик орқали гол урдик. Ушбу ғалаба билан жамоани, раҳбариятни ва барчани табриклаб қоламан.
Комментарии