RU

Последние новости

13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  0 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  12

Александр Хомяков: "Олти очколик ўйин эди. Суперлигада ғалаба қозона олмаётганимиз мени ташвишга солмоқда" Новости

Александр Хомяков: "Олти очколик ўйин эди. Суперлигада ғалаба қозона олмаётганимиз мени ташвишга солмоқда"

Суперлига 21-тур доирасидаги "Металлург" — "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Олти очколик ўйин эди. Ҳозир бизга ҳар очко жуда зарур, рақиб ҳам ҳудди шундай ҳолатда. Ўйин воқеаларга бой бўлди дея олмайман. Менинг фикримча, икки жамоа ҳам бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмади. Жамоамнинг ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун бундай ўйин намойиш етишни режа қилмагандик. Узоқ вақт давомида чуқур ҳимояланишга мажбур бўлдик. Қарши ҳужумларимиз эса хавфли бўлмади. Афсуски, яна бир бор чемпионат баҳсларида ғалаба қозона олмадик, бироқ ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, шуни айта оламанки, ҳозир бизга ҳар бир очко жуда қадрли.


- Кубокдаги тарихий ғалабадан сўнг футболчиларни бугунги баҳсга руҳий томонлама тайёрлаш қанчалик қийин бўлди?

- Йигитлар чемпионатдаги аҳволимизни кўриб туришибди. Улар барчасини тушунишмоқда. Бу ҳақда ўйлагандим, аммо барчаси яхши ўтди. Футболчиларимдан миннатдорман, бугун улар курашишди, лекин бу бизга очко олиб келмади.

- Жамоангиз қуйи поғонларда бораётгани сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Ғалаба қозона олмаётганимиз мени ташвифга солмоқда. Бундай мухлисларга эга жамоа кўпроқ ғалаба қозониши керак. Кубокдаги ғалаба бизнинг кайфиятимизга яхши таъсир ўтказиши керак эди. Афсуски, ҳозир етарлича яхши ўйин намойиш эта олмаяпмиз, айрим бир вазиятларда эса омад етишмаяпти.

- Олдинда яна бешта учрашув бор. Нечта очко жамоани "ўтиш ўйинидан" сақлаб қола олади деб ўйлайсиз?

- Футболчилар билан гаплашиб олгандик. Биз ҳар бир учрашувда майдонга тушиб, максимал имкониятларимизни намойиш этишимиз керак. Неча очко тўплашимизнинг фарқи йўқ. 

- Кубокдаги ғалабадан сўнг ваъда қилинган соврин пуллари футболчиларга берилдими?

- Албатта. Ҳомийимизга раҳмат, вилоят ҳокимига ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга ёрдам бермоқда.



Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика