RU

Последние новости

11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  2 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   0 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1

Александр Лобанов 200-учрашувда майдонга тушди Новости

Александр Лобанов 200-учрашувда майдонга тушди

Бекободнинг "Металлург" клуби Coca Cola Суперлигасининг 8-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлмоқда.

Мазкур баҳсда "Металлург" сафида Александр Лобанов асосий таркибда майдонга тушди. Шу тариқа дарвозабон Ўзбекистон чемпионатидаги ўзининг юбилей 200-учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар берди.

Лобанов 2005-2006 йиллар давомида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби сафида 25та ўйинда майдонга тушиб 40та гол ўтказиб юборган. 2009 йил "Бухоро" таркибида 4та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 12та гол ўтказиб юборган.

2012-2018 йиллар давомида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилган Александр бу жамоа сафида Ўзбекистон чемпионатида 143 марта майдонга тушган ҳамда 109та гол ўтказиб юборган.

Лобанов 2019 йилдан бунё "Металлург" шарафини ҳимоя қилмоқда ва бугунги баҳс ушбу клуб сафидаги 28-учрашувга айланди. Бугунга қадар у бекободликлар сафида 27та гол ўтказган.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика