RU

Последние новости

15:49Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  0 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  6 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  11 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   8 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  10 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  3 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  7 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4

ЖЧ-2022 саралаши. Александр Крестинин: "Тожикистон билан ўйинлар доим қувноқ ўтган" Новости

ЖЧ-2022 саралаши. Александр Крестинин: "Тожикистон билан ўйинлар доим қувноқ ўтган"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Александр Крестинин ва ярим ҳимоячиси Эдгар Бернхардт иштирок этди.

Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.

Александр Крестинин, Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи:


– Тожикистонликларга бизни илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. Биз учун ажойиб, қулай шароитлар яратиб берилган. Тожикистон билан ўйинга режага кўра тайёргарлик кўрдик, барчаси режа бўйича кетмоқда. Жамоамизда кайфият яхши, учрашувга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Тожикистон билан қаерда ўйнасак ҳам Душанбедами, Бишкекдами фарқи йўқ, ўйинларимиз доим қувноқ ўтган. Шу боис эртага ёрқин, яхши, кескин ўйин бўлади деб ўйлайман.



– Илк ўйиндаги муваффақият ЖЧ-2022 саралашида ҳал қилувчи бўлиши мумкинми?

– Тожикистон билан ўйин ҳал қилувчи баҳс деб ўйламайман. Бир томонлама муҳим, иккинчи томондан биз учун ҳар бир баҳс олтинга тенг. Саралаш босқичи якунига етаётганда ҳал қилувчи ўйинлар бўлади. Саралаш босқичининг аввали шунчаки ҳаяжонни босиб олиш.



– Тожикистон ҳақида нима дея оласиз?

– Ушбу жамоанинг сўнгги ўйинларини кўрдик. Кучли томонларини ўргандик. Сизларда бош мураббий ўзгарди, таркибда ўзгаришлар бор, буларнинг барини инобатга олганмиз. Аммо эртага рақиб қандай ўйнашини билмаймиз. Баъзи вариантларни тахмин қилаяпмиз, бу тушунарли, худди шундай тарзда Тожикистон ҳам бизни ўрганмоқда.



– Минскнинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Валерий Кичин эртанги ўйинга оилавий сабаблар билан чақирилмади. Бу ҳақда нима дея оласиз? Яна бир савол Қирғизистон терма жамоаси 1 сентябрь куни йиғилди. Бу вақт Тожикистон билан ўйинга тайёргарлик учун етарли бўлдими?

– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Валерий Кичин оилавий сабаблар туфайли эртанги баҳсда бизга ёрдам бера олмайди. У бизга кейинги ўйинларда ас қотади. Фақат Кичин эмас яна уч нафар футболчи жароҳатлари боис Душанбега келмади: булар Виктор Майер, Гулжигит Аликулов ва Антон Землянухин. Бу футбол, барча бир вақтда соғ бўлмаслиги мумкин.

ФИФА кунлари 2 сентябрь кунидан бошланди, биз 1 сентябрь куни тайёргарликни бошладик. Кўплаб футболчиларимиз хорижда ўйнашади, шу боис ундан олдин ҳеч қанақасига терма жамоани тўплай олмасдик. Албатта, исталган мураббий тайёргарлик учун кўпроқ вақт бўлишини хоҳлайди. Аммо биз бундай тақвимга тайёр эдик.



Эдгар Бернхардт, Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси:

– Бизнинг мураббийлар штабимиз Тожикистон терма жамоаси ўйинини таҳлил қилиб беришди, рақиб ўйинларини томоша қилдик. Одатий тарзда тайёргарлик кўраяпмиз, барчаси режа бўйича кетмоқда, қандай ўйнашни биламиз. Эртага бизда ўз вазифамиз бор. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Қандайдир босим ёки бошқа нарсани ҳис қилмаяпмиз.


Таджикистан

Алишер Джалилов - 41'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа F . Тур 1

05/09/2019, 20:00

0
:
1
Завершен

Киргизия

Стадион: 17800 зрителей

45'
90'
41'  Алишер Джалилов
87'  Манучехр Джалилов (Шериддин Бобоев)
89'  Muxammadzoni Raximov (Jahongir Ergashev)
90'  Парвизджон Умарбаев (Комрон Турсунов)
25'  Kairat Zhyrgalbek
35'  Азамат Байматов
46'  Akhlidin Israilov (Турсунали Рустамов)
69'  Бахтияр Дуйшобеков (Abai Bokoleev)
71'  Тамирлан Козубаев
75'  Фархад Мусабеков (Алимардон Шукуров)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика