RU

Последние новости

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  0 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  5 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  93 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58

Акмал Мозговой: "Норчаев ва Саитовнинг кетиши "Насаф"га таъсир қилди деб ҳисобламайман. Ушбу мавсум чемпионлик учун курашишга кучимиз етади" Новости

Акмал Мозговой: "Норчаев ва Саитовнинг кетиши "Насаф"га таъсир қилди деб ҳисобламайман. Ушбу мавсум чемпионлик учун курашишга кучимиз етади"

"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой Championat.Asia мухбири Эмиль Бермуҳамедовга интервью берди ва унда мавсум старти, жамоанинг самарадорлиги ва Ўзбекистон терма жамоасига чақирилмагани ҳақида гапириб берди.

- "Насаф" мавсумни бироз омадсиз бошлади. Бу ҳақида нима деб ўйлайсан?

- Мавсумни ёмон бошладик деб ҳисобламайман. Ҳозирда биринчи ўриндан атиги уч очко фарқимиз бор. Хатолар устида ишлаймиз, қаттиқ меҳнат қиламиз ва шундай давом этамиз.

- Сенингча, жамоа мавсум сўнггида қаерда бўлади?

- Ушбу мавсум чемпионлик учун курашишга кучимиз етади деб ҳисоблайман.



- Мавсумнинг дастлабки турларида "Насаф"да голларни асосан мудофаа чизиғи ўйинчилари урмоқда. Нима деб ўйлайсан, бу нима билан боғлиқ?

- Ким уришининг фарқи йўқ - асосийси жамоанинг ғалаба қозониши. Барчамиз ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

- Норчаев ва Саитовнинг кетиши жамоа ўйинига таъсир ўтказдими?

- Унчалик кучли таъсир қилди деб ҳисобламайман. Уларнинг ўрнига сифатли ўйинчилар келди. Улар кетган футболчилардан ёмон кўринишмайди деб ўйлайман.

- "Алания"га ўтганидан сўнг Норчаев билан гаплашасизми?

- Ҳа, биз алоқани сақлаб турибмиз.

- У Россиядаги футбол ҳақида нима дейди?

- Унга у ер ёқади. У ерда асосан жисмоний ҳолатга эътибор қаратилишини, футбол эса кўпроқ тўқнашувларга бой бўлишини айтди.



- Сен "Насаф" академияси тарбияланувчиси ҳисобланасан ва клубнинг асосий таркибида ўйнайсан. Қачондир бошқа жамоага кетиш варианти амалга ошади деб ўйлайсанми?

- Ҳа, буни инкор этмайман. Бу футболнинг бир қисми. Барча чет элда ўйнашни, футбол бўйича ривожланишни хоҳлайди.

- Агар сир бўлмаса, қайси лигада ўйнашни хоҳлардинг? Ёки Суперлиганинг қайсидир клубидами?

- Ўзбекистонда ўзимни "Насаф"дан бошқа ҳеч қаерда кўрмайман. Хориждаги фаолиятнинг бошланиши учун эса Россия чемпионатини кўриб чиқиш мумкин. Бу сал кейинроқ юқорироқ савиядаги Европа мамлакатларига йўл олиш учун ўтиш вазифасини бажаради.

- Ўтган мавсум 22-рақам остида ўйнадинг, ушбу мавсумда эса "еттилик"да кўрдик. Рақам алмаштиришинг сабаби нима?

- Шунчаки рақам бўшади ва уни ўзимга олишга қарор қилдим. Шунингдек, унда менинг кумирим Криштиану Роналду ўйнайди. Болаликдан унинг ўйини ёқади, шу сабаб "еттилик"да ўзгача рамзийликни кўраман.



- Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги ўйинларига сени чақиришмади. Нима деб ўйлайсан, бу нима билан боғлиқ?

- Тўғирлашим керак бўлган камчиликларим бор шекилли.

- Катанец бу борада сен билан гаплашмадими?

- Йўқ, у билан гаплашмадим. Фақатгина йиғинлар пайтида қандай ўйнаш ва ким майдонда қандай ҳаракатланишини тушунтиришади.

- Терма жамоа таркибига қайтишни режалаштиряпсанми?

- Албатта, ўз олдимга шундай мақсад қўяман. Терма жамоага яна чақирув олиш учун ишлашда ва ўз ўйинимни кучайтиришда давом этаман.


Эмиль Бермуҳамедов суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика