RU

Последние новости

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  3 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  2 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Аҳтам Назаров: "Насаф" - "Андижон"? Майдонда ким кучли бўлса, ўша жамоа ютади" Новости

Аҳтам Назаров: "Насаф" - "Андижон"? Майдонда ким кучли бўлса, ўша жамоа ютади"

"Андижон" сафига қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган тожикистонлик Аҳтам Назаров бўлажак учрашувлар, Туркия йиғини ҳақида фикрларини билдирди.

— Душанбеда эканлигимда "Андижон"дан таклиф борлиги ҳақида айтишди. Бир мунча ўйлаб клуб бош директори Улуғбек Мирзаев билан барчасини гаплашдик. Розилик билдирдим. "Андижон" ўз тарихига эга клуб, қолаверса, Ўзбекистон чемпионати даражаси ҳам яхши. Таассуротларим аъло. Янги жамоа, футболчилар муносиб қарши олишди. Уларга раҳмат айтаман. Ўз оила аъзоларидек қабул қилишди, дея оламан. Туркия йиғини якунланди. Эндиликда расмий баҳсларга янада жиддий ҳозирлик кўрамиз. 

— Ҳар бир чемпионат ўзига яраша жозибали. Тўғри Тожикистонда "Истиқлол" доимий равишда етакчилик қилиб келади. Шунга қарамай "Истиқлол"га осон бўлмайди. Ўзбекистон ҳақида эшитганман, жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашганман. Дейлик "Навбаҳор", "Сўғдиёна"га қарши майдонга чиқдик. Лекин эшитиш бошқа, кўз билан кўриб тўп тепиш бошқа. Ўзбекистонда ўзимни ёлғиз ҳис қилмайман. Рустам Соиров, Зоир Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов, Даврон Эргашев, Никола Стошич, Олексей Ларин, Андрей Мишенко сингари собиқ жамоадошларим бор. Улар билан гаплашиб турамиз. "Андижон"даги аҳил коллектив сабаб ҳам ҳали соғинишга улгурмадим. 

— "Насаф" билан ўйинга келсак, экспертлар кўпинча турли тахминларни билдиришади. "Насаф" ОЧЛда ўйнади, яхши жамоа. Лекин улар кучли ёки биз кучсиз демаган бўлардим. Майдон текис, тўп думалоқ. Айнан майдонда ким зўр бўлса, ўша ютади.  

— Александр Хомяковнинг ишончини ҳис қиляпман. Чунки айнан мураббий менга қизиққани ҳақида айтишди. Раҳбарият ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Легионер сифатида катта масъулият турибди. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади.  Жорий йилги Суперлигага келсак, юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар кўпчиликни ташкил қилади. "Андижон" қайси ўринни эгаллайди? Биз ҳам ҳаракат қиламиз. Муҳими жамоа ўзига ишониши керак. Футболда олдиндан бирор нарса айта олмайсиз. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика