RU

Последние новости

11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  12 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  4 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0

АГМК назорат ўйинида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

АГМК назорат ўйинида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ФИФА кунлари туфайли юзага келган кичик танаффусда АГМК иккинчи назорат ўйинини "Пахтакор"га қарши ўтказди, дея хабар бермоқда Олмалиқ клуби матбуот хизмати.

Бундан тўрт кун илгари АГМКга спарринг рақиб бўлган "Андижон" билан бўлиб ўтган беллашувдан кейин бу гал олмалиқликлар "Пахтакор"га қарши назорат учрашуви ташкиллаштиришди.

Олмалиқда кечган тўқнашувда АГМК Суперлиганинг 19-тур доирасидаги "Динамо" билан бўладиган баҳсга қадар футболчиларда ўйин амалиёти бўлишини таъминлаш ва жамоавий комбинацион ҳаракатларини янада шакллантириб олишни мақсад қилишди. Қизиқарли ва АГМК устунлиги остида ўтган биринчи бўлимда битта гол урилди. Бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган олмалиқликлар Шиховнинг узатмаси ва Нурматовнинг яқин бурчакдан тўпни дарвозага аниқ йўллагани туфайли ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Шундан сўнг танаффусга қадар бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа сафида қатор ўзгаришларга қўл урилди. Унга қадар эса АГМК таблодаги ҳисобни янада ишончли кўринишга келтириб қўйишга муваффақ бўлди. Иккинчи тайм аввалида захирадан ўйинга қўшилган Элгужа Григалашвили жонбозлик кўрсатди ва жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларини алдаб, дарвозабонни ҳам доғда қолдиришни уддасидан чиқди ва Нурматовга деярли бўш қолган дарвозани ишғол этиш имкониятини яратди. Шаҳзод Нурматов эса ўрнини Зафар Полвоновга бўшатиб бериш олдидан учрашувдаги дублини расмийлаштирди.

Учинчи голда эса "Пахтакор"нинг ёш ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган Зафар Полвонов беллашувдаги якуний натижани ўрнатди - 3:0.

Шу тариқа ФИФА кунлари туфайли чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, Чимён тоғ ён бағрида йиғин ўтказган ҳамда "Динамо"га қарши ўйинга тайёргарлик доирасида иккита назорат учрашувини ўтказган олмалиқликлар бу галги беллашувда ҳам ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, "Андижон"га иккита гол урган АГМК "Пахтакор" дарвозасини 3 маротаба аниқ нишонга олишни уддасидан чиқишди.


АГМК футболчиларига эртага ҳордиқ чиқариш учун дам берилади ва 10 сентябрдан эса жамоа яна Дўрмондаги қароргоҳга йиғилиб, Қибрайдаги стадионда "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик давом эттиради.



Назорати ўйини.

8 сентябрь, якшанба

АГМК - "Пахтакор" 3:0

ОКМК спорт мажмуаси, "Марказий" стадион.

Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.

Голлар: Шаҳзод Нурматов (21, 58), Зафар Полвонов (88)

АГМК - Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.

Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Юлдошев, Владислав Касминин, Фарҳод Имамов, ҒуломҲайдар Гулямов, Жасур Умаров, Элгужа Григалашвили, Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Зафар Полвонов.

"Пахтакор": Умид Ҳамроев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Йўлдошев, Сардор Собирхўжаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Исаков, Саримсоқов, Розиев, Собиров, Ҳошимов, Холматов, Мухторов, Шамсиев, Мирсаидов, Одилов, Абдусаломов.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика