Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти
10 июн 19:48
Новости
Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти
"Челси" собиқ эгаси Роман Абрамович Лондон клубининг 2022 йил май ойида сотилиши тарихини ҳикоя қилувчи китоб учун Ник Пьюруолга берган интервьюсида ўзининг футболдаги эҳтимолий келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Балки кунлардан бир кун шундай вазият вужудга келарки, мен ўйинга келиб, яхшилаб хайрлашишим мумкин бўлар, лекин бундан ортиқ эмас. Мени футбол клубидаги ҳеч қандай лавозим, айниқса, профессионал фаолият қизиқтирмайди.
Агар бирор нарсани ўзгартира оладиган ташаббус бўлса, эҳтимол академиялар ва ёшларга ёрдам бериб, қийин аҳволдаги оилалардан чиққан инсонларга кўпроқ имкониятлар яратишим мумкин эди. Аммо клубга эгалик қилиш ёки унда профессионал фаолият юритиш масаласига келсак, мен бу ишга чек қўйганман", – деди Абрамович.
Аввалроқ "Челси" "Милан" дарвозабони Майк Меньян бўйича сўнгги таклифни юборган эди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии