RU

Последние новости

01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  0 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   4 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  3 23:45Миллатлар лигаси. Греция, Австрия ва Норвегия жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  5 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  7 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  12 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри" Новости

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри"

Аввал хабар берганимиздек, давралар оралиғида тажрибали ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев "Ғиждувон" клуби сафига қўшилди.

Футболчи айни кунларда жамоа билан Биринчи лиганинг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик кўрмоқда.

Сайтимиз мухбири Абдумалик Абдуллаев билан интервью ташкил этди.

- Абдумалик, сиз аслида қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?


- Мен ўзи асли Наманган шаҳрида туғилганман ва "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисиман. Фаолиятимни айнан "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида бошлаганман. Биринчи мураббийим Лянь Александр Николаевич ҳисобланади.

- Ҳозирда Бухоро вилоятининг "Ғиждувон" клуби сафига қўшилдингиз. Жамоа олдидаги режалар қандай?

- Давралар оралиғида "Ғиждувон" клубидан чорлов бўлди ва жамоа таркибига қўшилдим. Клуб раҳбарияти футбол ўйнаш учун бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Бугунга қадар 4 та ўртоқлик ўйини ўтказдик, 3 та ғалаба ва 1 мағлубият. Мавсумнинг қолган қисмига жиддий тайёрланаяпмиз, жамоа олдига Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

- Сиз ҳужумчи ампуласида ўйнайсиз, миллий чемпионатларимизда илк урган голингизни хотирлайсизми?

- "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида ўйнаб кейинчалик Олий лигада дебют қилгандим. Биринчи голим айнан дебют ўйинимда бўлган, ўшанда "Навбаҳор" сафида "Локомотив" дарвозасига тўп киритгандим.

- Бугунга қадар кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Улар орасида қайси мураббий сизда энг яхши таассурот қолдирган?


- Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида ҳозирги кунда "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов менда илиқ таасурот қолдирган. Бахтиёр ака мен учун энг зўр мураббий ҳисобланади. У киши билан "Навбаҳор"да ҳам бирга ишлаганмиз. Шунингдек АГМК жамоаси сафида, айнан Ашурматов қўл остида Ўзбекистон кубогини ютганмиз.

- Ҳозирга қадар миллий чемпионатларимизда урган голларингиз сони нечта?


- Қуйи лигаларда кўплаб голлар уриб келмоқдаман. Олий лигада урган голларим сони унчалик кўп бўлмаган, 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганман.

- АГМК сафида тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов билан ўйнагансиз. Сиз ҳам Ҳасанов каби тезкор футболчи ҳисобланасиз. Айтингчи, бу жамоа учун қанчалик наф келтирган?


- Жасур ака жуда кучли ва тезкор футболчи ҳисобланади. У киши билан бирга ўтказган ўйинларимиз жамоамиз учун фойдали чиққан деб айта оламан. Ҳозирда "Ғиждувон" сафида айнан Жасур Ҳасанов ўйнайдиган нуқтада ўзимни синаб кўраяпман.

- Суперлигада қайси жамоага мухлислик қиласиз?


- Албатта "Навбаҳор", биринчи ўйнаган клубим ва ўзим туғилган вилоят бош жамоаси ҳисобланади.

- Хориж чемпионатларидачи?


- Хорижда "Реал Мадрид" клубининг ашаддий мухлисиман. Бу жамоа иштирокидаги ўйинларни қолдирмай кузатиб бораман.

- Ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси ким деб ҳисоблайсиз?


- Элдор Шомуродов.

- Дунё бўйичачи?


- Криштиану Роналду.

- Мухлисларга тилакларингиз қандай? Фурсатдан фойдаланиб уларга дил изҳорларингизни йўллашингиз мумкин...

- Менда мухлислари илиқ таасурот клублар сони 3 та. "Навбаҳор", "Андижон" ва "Динамо" жамоаларида ўйнаганимда стадионда ҳамиша мухлислар билан тўла атмосфера бўларди. Барча ўзбек футбол мухлисларини яхши кўраман ва уларга энг эзгу тилакларни йўллаган бўлардим, ҳамиша соғ-саломат бўлишсин.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика