RU

Последние новости

20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  0 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:58ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА (матнли трансляция)  248 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  16 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Милан"ни мағлуб эта олмади Новости

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Милан"ни мағлуб эта олмади

Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Ювентус" — "Милан" учрашуви якунланди.

"Ювентус" — "Милан" 1:1

19 сентябрь, 23.45, "Альянц Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 4 Мората, 1:1 – 76 Ребич.

"Ювентус": Шченсни, Данило, Кьеллини, Бонуччи, Алекс Сандро, Куадрадо (Кьеза, 72), Рабьо, Локателли, Бентанкур, Мората (Кин, 66), Дибала (Кулусевски, 79).

"Милан": Меньян, Томори, Кьер (Калулу, 36), Романьоли, Эрнандес, Кессиэ (Беннасер, 64), Салемакерс (Флоренци, 63), Тонали, Ребич, Рафаэл Леау, Браим Диас (Мальдини, 90).


Огоҳлантиришлар: Дибала (65), Тонали (65).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Жамоалар муроса кўчасини танлади.

92. Ўзгариш. "Милан" таркибида Малдини Диас ўрнига майдонга тушди.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Калулу дебют ўйинида фаол ҳаракат қилмоқда. У томон оширилган тўпни сал бўлмаса Кьеллини ўз дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди. Посбон ҳушёрликни йўқотмади.

86. Хавфли вазият! Калулу! Рақиб жарима майдонига кириш калитини топган меҳмонлар навбатдаги гол сари яқинлашганди. Шченсни "Юве" жонига оро кирди.

84. Роналду "Манчестер"да истаганича гол урмоқда, туринликларда эса етакчи топилмаяпти.

83. Ребичдан зарба! Чап қанотдан жарима майдонига кириб борган футболчи дублни расмийлаштириши мумкин эди. Зарба кучли бўлса-да, ноаниқ кетди.

79. Мезбонларда ўзгариш. Кулусевски Дибала ўрнига ўйинга қўшилди.

Тоналининг бурчакдан узатган тўпига Ребич ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган ҳолда бош билан дарвозага йўллади. Дарвозабон эса томошабин вазифасини бажарди.

76. Гоооооооол!!! Ребич! Ҳисоб тенглашди! Миланликлар юқоридаги сўзларимизни эшитишди чамаси.

74. Зарба! Данило ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди, "Милан" посбони тўпни қайтарди. "Россонерлар"да шижоат етишмаяпти.

72. Ўзгариш: Киеза Куадрадо ўрнига майдонга тушди.

69. Зарба! Леау яхши зарба берди, бироз ноаниқ.

68. Дибала дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, тўпни дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди, зарбаси эса кучли бўлмади.

66. "Ювентус"да ўзгариш: Мората ўрнига Кин майдонга тушди.

65. Огоҳлантириш. Дибала ва Тонали огоҳлантирилди.Пауло майдон марказида қўполлик ишлатганди. Жанжал келиб чиқиши олдини олган ҳакам икки футболчини жазолади.

63. Ўзгариш! "Милан" таркибида биратўла икки футболчи алмашмоқда: Флоренци Салемакерс ўрнига, Беннасер эса Кессиэ ўрнига майдонга тушмоқда.

62. Диас жарима майдонига комбинациялар орқали кириб борганди, "Юве" ҳимоячилари уни "зарарсизлантирди".

59. Тео олисдан дарвозани нишонга олиб кўрди, зарбаси анча ноаниқ кетди. "Милан" ҳужумларида охирги нуқтани қўядиган футболчи топилмаяпти.

57. Майдон марказида "таэквондо" жанги. Томори ва Рабьо тўнашди. "Кекса сеньорлар" футболчиси жабрланувчи ролида қолди.

53. "Милан"нинг ҳужуми якунига етмай қолди. Тео бошлаган ҳужум ўнг қанотдан давом эттирилди. Бироқ жарима майдонига оширилган тўп тўғри дарвозабон қўлларига бориб тушди.

50. ЗАРБАА. Рабио яхши кириб борди ва зарба йўллади, аммо ноаниқ

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди 

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

43. ЗАРБАА. Яна Тонали рақиб дарвозасини "ўққа" тутмоқда. Бу сафар унинг зарбаси ноаниқ

42. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Тонали бугунги учрашувда анча асабий ўйин кўрсатмоқда. Ҳар бир хуштакка ўз фикрини билдирмоқда.

36. Ўзгариш: Симон Кьер жароҳат олиб майдони тарк этди, унинг ўрнига Пьер Калулу майдонга тушди

27. ЗАРБА. Дибала жаримадан тўпни узатди, Бонуччининг боши билан берган зарбаси ноаниқ

24. ЗАРБАА. Тонали узоқдан кучли ва аниқ зарба йўллади, аммо тўп тўғри мезбонлар дарвозабонинг қўлига келиб тушди

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси якунланди. Ҳозирча тўлиқ устунлик мезбонлар томонидан. "Милан" футболчилари шокда...

18. ЗАРБААА. "Ювентус" рақибни "босиш"ни бошлади. Дибаланинг кучли зарбасини Майк Меньян қайтармоқда

16.  ЗАРБААА. Сандронинг қанотдан узатган тўпига Мората оёқ қўйди, меҳмонлар дарвозабони тўпни бурчакка чиқариб юборишга эришди

12. Дибала бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ Кьеллини боши билан зарба йўллай олмади

"Милан" бурчак зарбасини амалга ошириди, бироқ туринликлар ҳимоячиси Сандро эгаллаб олди ва Дибалага узатди. Аргентиниялик эса Моратани дарвозабон билан бирга бир чиқариб юборди. Испаниялик ҳужмчи эса ўз имкониятидан унумли фойдаланади

4. ГООООООООООООЛ. Мората ҳисобни очмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ювентус

Альваро Мората - 4'

Серия А . Тур 4

19/09/2021, 23:45

1
:
1
Завершен

Милан

Анте Ребич - 76'

Стадион: Allianz Stadium, 18785 зрителей

Главный судья: Daniele Doveri

45'
90'
4'  Альваро Мората
4'  Пауло Дибала
65'  Пауло Дибала
66'  Альваро Мората (Мойзе Кин)
72'  Хуан Куадрадо (Федерико Кьеза)
79'  Пауло Дибала (Деян Кулусевски)
35'  Симон Кьер (Пьер Калулу)
63'  Алексис Салемакерс (Алессандро Флоренци)
63'  Франк Кессье (Исмаэль Беннасер)
65'  Сандро Тонали
76'  Анте Ребич
76'  Сандро Тонали
90'  Браим Диас (Даниэль Мальдини)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика