RU

Последние новости

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  6 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  2 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

А ПРО-Лига. "Хоразм" сафарда "Ифтихор"га тўртта гол урди Новости

А ПРО-Лига. "Хоразм" сафарда "Ифтихор"га тўртта гол урди

А ПРО-Лига 14-турида "Ифтихор" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилди.

Учрашув меҳмон жамоа вакилларининг фаол ўйини билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланган "Хоразм" жамоаси вакилллари тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда Мирас Карлибаев бошлаб берган ҳужумни Сарварбек Жуманиёзов ажойиб зарба билан "Ифтихор" дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг майдон эгалари ҳам ҳужумкорликни оширдилар, бироқ кўпгина вазиятларда мезбон футболчилар томонидан йўлланган зарбаларни "Хоразм"нинг тажрибали посбони Ғайрат Ўдаев бартараф этишга эришди.

Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозаларга бошқа гол урилмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар. "Ифтихор" жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун қилган астойдил ҳаракатлари самара келтирмади. Аксинча 64-дақиқада "Хоразм" футболчиси Мухаммадқодир Раҳимберганов мезбонлар дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб меҳмонлар футболчиси Сарварбек Жуманиёзов ўзининг ўйиндаги иккинчи, жамоасининг учинчи голини киритди - 0:3. Учрашувнинг 75-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган "Хоразм" футболчиси Мирзобек Қурёзов мезбонлар дарвозасига 4-голни киритди, ҳисоб - 0:4.

Ниҳоят 83-дақиқада "Ифтихор" жамоаси вакиллари меҳмонлар дарвозасига гол киритишди, гол муаллифи Бобуржон Саттаров бўлди - 1:4.

Учрашув шу тариқа "Хоразм" жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

А ПРО-Лига. 14-тур
"Ифтихор" - "Хоразм" 1:4 (0:1)
Ҳакамлар:
А. Худойберганов, О. Қосимов, Х. Баҳодиров
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: А. Карабаев
Голлар: Сарварбек Жуманиёзов, 8 (0:1), Мухаммадқодир Раҳимберганов, 64 (0:2), Сарварбек Жуманиёзов, 67 (0:3), Мирзобек Қурёзов, 75 (0:4), Бобуржон Саттаров, 83 (1:4)
"Ифтихор": 1. Жасурбек Абдуллаев, 3. Жавоҳир Аъзамов, 6. Асадбек Маъмуров, 9. Бобуржон Саттаров, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев, 17. Нурулло Мирзажонов, 19. Юрсинали Топволдиев, 20. Мирзоҳид Эгамбердиев, 25. Шохрух Юлдашев, 77.Улуғбек Исмоилжонов, 90. Ғиёсжон Турсунов
Захира: 13. Абдувоҳид Шарипов, 14. Бекзод Алиев, 18. Жасурбек Ғаниев, 21. Асадбек Йўлдошев
"Хоразм": 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасурбек Атаджанов, 4. Тимур Бекчанов, 7. Темур Исмаилов, 10. Сирож Рўзметов, 11. Темур Машарипов, 13. Сарварбек Жуманиёзов, 14. Миржалол Қурбонов, 15. Дадахон Юсупов, 16. Рафиқбек Каримов, 29. Мирас Карлибаев.
Захира: 1. Элдорбек Шуҳратбеков, 3. Равшанбек Султонов, 9. Хабибулла Матёқубов, 17. Фаррух Хайдаров, 22. Мухаммадқодир Раҳимберганов, 38. Мирзобек Қурёзов, 44. Мақсудбек Каримов, 77. Турсунмурод Хамдамов

Бекзод Толибов тайёрлади



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика