2013 йилда Роналду ва Моуриньо кийиниш хонасида уришиб кетишига бир баҳя қолган
03 ноя 2015 18:45
Новости
2013 йилда Роналду ва Моуриньо кийиниш хонасида уришиб кетишига бир баҳя қолган
Маълумотларга кўра, бу воқеа 2013 йилнинг январида, "Валенсия"га қарши Испания Кубоги учрашувидан сўнг содир бўлган. "Реал" 2:0 ҳисобида ютаётган эди ва Моуриньо Роналдудан ҳимояга қайтишни сўради, қўшимчасига уни муваффақиятсиз аут учун танқид қилди. Баҳс эса ўша ҳисобда якунланди.
Моуриньо кийиниш хонасида футболчини танқид қилишда давом этди ва Роналду ўзини тутиб тура олмай шундай деди: "Мен ҳақимда бундай дейишга нима ҳаққингиз бор?!". Моуриньо эса ўзини оқлашни бошлайди: "Мен буни жамоага айтяпман. Сен бироз ҳимояга қайтишинг керак эди". Роналду ўзини боса олмаётган эди ва Моуриньо шундай деди: "Кўпчилик сен ҳимояга кам қайтасан деб ўйлайди, аммо буни айтиш учун уларда жасорат етишмайди". Бу гаплардан сўнг Роналду Жозега ташланди. Футболчилар мушталшувнинг олдини олиб қолишди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии