

ФИФА тегишли қўмитаси рақибни ҳақорат қилаётганда оғзини футболка билан ёпадиган ўйинчиларни жазолаш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Маrca хабар бермоқда.
Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги "Бенфика" ва Мадриднинг "Реал" (0:1) ўйини вақтида Лиссабон жамоаси футболчиси Жанлука Престианни ва "қаймоқрангликлар" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўртасида тўқнашув юз берди. Бир лаҳзада Престианни оғзини футболка билан ёпиб, бразилиялик ўйинчига мурожаат қилди. Ўйиндан сўнг Престианни Винисиусга ирқий асосда ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.



