"Зоб Аҳан" Тошкентга келишдан олдин дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
9 мар 2017
ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи доирасида "Бунёдкор"нинг навбатдаги рақиби бугун миллий чемпионатда ўйин ўтказди.

"Зоб Аҳан" клуби Эрон про-лигаси 24-турида ўз уйида "Нафт Теҳрон"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Зоб Аҳан" 24та учрашувдан сўнг 34 очко билан мусобаа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

Маълумот учун, "Зоб Аҳан" 13 март куни ОЧЛ 3-турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлади.

Эрон про-лигаси
"Зоб Аҳан" - "Нафт Теҳрон" 1:1
Голлар:
Жерри Бенгтсон 66 - Содиғи 38



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia