

Ҳужумчи Златан Ибрагимович тўпни бўйсундириш чоғида тиззасини шикастлаб олди. 39 ёшли швед ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди, аммо 66-дақиқада Анте Ребич уни алмаштирди.
Бир неча дақиқа ўтиб эса Браим Диас жароҳат олди. Унинг ўрнига 70-дақиқада Раде Крунич майдонга тушди.
Ўйин эса миланликларнинг йирик, 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.



