

Бу ҳақда матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли таъкидлаб ўтди.
"Ибрагимович ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ у ўйинга тайёр эмас. У "Беневенто"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
Бундай ҳолатларда Манжукич ҳам, Леао ҳам ўйнай олади. Марио ўзини яхши ҳис қилмоқда ва рақиб жарима майдончаси ичида жамоага фойда берадиган кўникмалари жуда катта", - деди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович жароҳати сабабли "Сассуоло"га қарши ўйинда қатнашмаганди.



