Златан Ибрагимович: "Мен Рунидан кўра чиройли голлар ураман"

Narzulla Saydullayev
4 окт 2013
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунини Париж клубида ўйнашини истамоқда, деб хабар бермоқда Goal.com.
«Рунини ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар чиққанида, бундан хурсанд эдим. Агар у клубдан кетишни истаса ПСЖга келишини таклиф қиламан.

Бизни клубимиз юқорилаб бораверади. Тўғри битта кичик муаммо бор: Златан Рунидан кўра голларни чиройлироқ уради. Мен нафақат кучли, балки техникаси бор футболчилар билан ўйнашни истайман. Руни айнан техникаси кучли футболчилар сирасига киради», – дейди Ибрагимович.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.com