

"Биз ажойиб аренадаги ўйинни сабрсизлик билан кутаяпмиз. Бу ерда Чемпионлар лигаси руҳини ҳис қилиш мумкин. Бу стадионда ўйнаш ҳамиша оғир, бир маротаба ҳам ғалаба қозонмаганмиз. Бу биз учун ўзига ҳос чақирув.
Умид қиламан, ҳужумчиларимиз гол ура олишади. Муҳими - вазиятлар яратиш. Бу ҳақиқатда қийин. Охирги пайтлар бизда бу борада муаммолар бор, лекин мен йигитларга ишонаман", - деди Зидан.




