

"Мен 10 дақиқа ичида сизга бутун Манчестерни кўрсатишим мумкин. Шаҳарда аввал иссиқ бўлиб, кейин ёмғир ёғиши ва яна кун исиб кетиши ҳеч гап эмас. Об-ҳаво кун давомида бир неча марта ўзгариши мумкин. Хатто шундай шамоллар бўладики, баъзида даврозани учириб кетади.
Де Брюйне билан ўхшашлигимиз? Бир воқеани айтиб бераман: "Уэмбли"да "Арсенал"га қарши Англия лига Кубоги финал баҳсидан сўнг, стадионда мухлислар, ота-онамиз ва яқинларимиз билан кичик байрам уюштирдик. Кевин Де Брюйненинг онаси ёнимга келиб шундай деди: "Сен акангга ўхшаб кетар экансан". Хатто онам ҳам узоқдан, телевизор орқали бизни мухлислар каби адаштириб қўяди. Бироқ яқин масофадан бошқачамиз" - дейди Зинченко.



