"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг

Aslanov Jasurbek
7 янв 2026
"Ювентус" мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Турин клуби мағлубиятсиз сериясини 6 та ўйинга етказиб олди. Бугун Лучано Спаллетти шогирдлари Серия Анинг 19-тури доирасида сафарда "Сассуоло"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0).

Барча мусобақаларни ҳисобга олсак, туринликлар охирги 6 та ўйинда 5 та ғалаба қайд этишди ва фақатгина "Лечче" (1:1) билан дуранг ўйнашди.

2025 йилнинг октябрь ойида Игор Тудор истеъфога чиқарилганидан сўнг, "Ювентус" ўтказилган 15 та учрашувда фақат бир бор – "Наполи"га (1:2) имкониятни бой берди холос.

"Ювентус" навбатдаги учрашувини 12 январь куни "Кремонезе"га қарши ўтказади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.ru