"Ювентус"га қарши баҳс олдидан Френки жароҳат олдими? Агент маълумот берди

Aslanov Jasurbek
15 апр 2019
"Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Эксельсиор"га қарши Голландия чемпионатининг 30-тур учрашуви (6:2) биринчи бўлимида майдонни тарк этди.

Олдинроқ, де Йонг жароҳат туфайли "Ювентус" билан ўйинда майдонга тушмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"Френки эҳтёит чораси сифатида алмаштирилди. Де Йонг оёғида оғриқ ҳис қилди, аммо муаммо жиддий эмас" - деди Дурсун.

"Ювентус" - "Аякс" ўйини 16 апрель куни "Альянц" стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: De Telegraaf