"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда

Sherzod Nurmatov
30 июн 2025
"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович аллақачон нарсаларини йиғиштириб бўлган ва таклифларни кутмоқда.

Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмас – харидор топишгина қолади. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, "бьянконери" раҳбарияти сербиялик учун 20 млн евро сўраяпти. Футболчи Туркия ва Саудия Арабистони клубларига ўтиш имкониятини рад этди. Асосий муаммо Влаховичнинг маоши: ҳозирда форвард йилига 12 млн евро маош олади, унинг талабларини бажаришга тайёр бўлганлар кўп эмас. Афтидан, вазият август охиригача ойдинлашмайди – худди ўтган йили Федерико Кьеза билан бўлгани каби.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчининг "Ювентус" билан амалдаги келишуви 1 йилдан кейин тугайди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: x.com/NicoSchira