

Таъкидланишича, томонлар трансфер масалаларини муҳокама қилишмаган - ҳозирча ўзаро келишувлар режалаштирилмаган. Уларнинг Европа Суперлигаси лойиҳаси ҳақида суҳбатлашишгани тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Аньелли бир пайтнинг ўзида Европа клублари ассоциациясини ҳам бошқаради. Шу туфайли суҳбатнинг асосий мавзуси спорт сиёсати бўлган бўлса керак.



