

Германиянинг "Бавария" ва Италиянинг "Ювентус" клуби собиқ марказий ҳимоячиси Меҳди Бенатия Франциянинг "Марсель" клуби спорт директорига айланди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
36 ёшли марокашлик ва француз клуби ўртасидаги музокаралар бир неча ҳафта давом этди. Бенатия бу ҳафта, барча расмиятчиликлар ҳал бўлгач, расман ўзининг янги лавозимида ишга киришади.
Эслатиб ўтамиз, "Марсель" Меҳди Бенатия тарбия топган клуб ҳисобланади.



