"Ювентус" Погба учун 60 миллион ва бир ўйинчини беришга тайёр

Alisher
24 дек 2019
"Ювентус" "Реал" билан "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба учун курашишга тайёр.

"Қизил иблислар" учун "Ювентус"дан ажойиб таклиф бор. "Ювентус" Погба учун 60 миллион евро таклиф қилмоқда.

Пул билан биргаликда туринликлар ярим ҳимоячиси Эмре Жан ҳам "Манчестер Юнайтед"га йўл олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Эмре Жан "Ювентус" ва ПСЖ ўртасидаги битимга ҳам кириши мумкин. Клублар уни парижликлар хавбеки Леандро Паредес билан алмаштиришмоқчи.


AlisherMuallif
Manba: tuttosport.com