"Ювентус" Погба учун 50-60 миллиондан ташқари яна бир ўйинчиси ҳам қўшиб бермоқчи

Alisher
20 фев 2020
"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

"Кекса синьора" франциялик ўйинчининг трансфери борасида ишларни бошлаб юборган. Клуб МЮга 50-60 миллион евро бир қаторда хавбек Аарон Рэмзини ҳам таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погба МЮда ўтган йилнинг декабрь ойидан буён ўйнамаяпти. Хавбек жорий мавсум АПЛда 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассистга эришган.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira