

26 ёшли германиялик футболчига "Ювентус" клуби қизиқмоқда. Бундан ташқари, у АПЛ ва Бундеслига клублари эътиборини тортмоқда.
"Лион" январда ўйинчи учун 25 миллион евро таклиф қилди, аммо бергамоликлар бунга рад жавобини беришган. "Аталанта" Гозенсни 30-35 млн еврога баҳоламоқда.
Футболчи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассист қайд этди.



