

Форвард меҳнат шартномаси якунлангани сабаб "кекса синьора"ни тарк этди.
Дибала катта эҳтимол билан фаолиятини А Серияда давом эттиради. Форвард учун бош даъвогар Миланнинг "Интер" клубидир. Унинг хизматларига "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
28 ёшли ўйинчиси 2015 йилдан бери "Ювентус"да ўйнайди. Пауло ўтган мавсум А Серия доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди.



