“Ювентус” чемпион бўлиши учун қолган 7 та турда неча очко олиши керак?

“Наполи” кеча А Cериянинг 31-турида “Женоа” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Мусобақа якунига 7 тур қолган пешқадам “Ювентус” ва иккинчи ўриндаги “Наполи” орасидаги фарқ 20 очкога етди. “Юве”ни айни дамда чемпионликдан 1 очко ажратиб турибди, холос.

“Ювентус”нинг қолган ўйинлари:

  1. СПАЛ (сафарда)
  2. “Фиорентина” (уйда)
  3. “Интер” (сафарда)
  4. “Торино” (уйда)
  5. “Рома” (сафарда)
  6. “Аталанта” (уйда)
  7. “Сампдория” (сафарда)

А Cерия турнир жадвали билан танишинг!


Manba: Championat.asia