

33 ёшли футболчи ЧЛ плей-офф доирасидаги "Порту"га қарши ўйинга тайёргарлик чоғида жароҳат олди.
Бонуччининг тикланиши учун 3 ҳафта кетади. Леонардодан ташқари ўйинни Пауло Дибала, Хуан Куадрадо ва Артур Мело ўтказиб юборади.
"Порту" ва "Ювентус" ўртасидаги илк ўйин бугун Португалияда бўлиб ўтади.



