

Манбанинг хабарига кўра, Турин клуби шартнома шартларига ярим ҳимоячи Федерико Бернардескини қўшишга тайёр.
"Кекса синьора" жамоада мустаҳкам ўрин эгаллай олмаган 26 ёшли хавбекдан халос бўлиш истагида.
Таъкидланишича, Доннарумманинг агенти Мино Райола "Ювентус" раҳбарияти билан яхши муносабатларга эга ва бу муваффақиятли трансферга олиб келиши мумкин.

Ушбу мавсумда 21 ёшли дарвозабон А Серияда 24 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ўтказиб юборган.
Бернардески эса 18 та ўйинда иштирок этиб, унумли натижа қайд эта олмаган.



